Қадимги Бақтриядаги шаҳар маданиятининг ўзига хос хусусиятлари
Keywords:
Бақтрия, деҳқончилик воҳаси, уруғ жамоа, йирик шаҳарлар, археологик ёдгорликлар., Bactria, farming oasis, urban community, large cities, archaeological monuments.Abstract
Қадимги Бақтриянинг иқтисодий, сиёсий жиҳатдан ривожланиши бевосита ўзаро иқтисодий-маданий алоқалар ҳамда миграция жараёнлари доирасида кечган. Сўнгги бронза ва илк темир давридан бошлаб Бақтрия аҳолиси сув ўзанлари бўйлаб тарқалиб, кенг ҳудудларни ўзлаштирганлар. Сунъий суғориш иншоотлари бунёд этиб, яшаш учун қулай шароитлар яратганлар. Ўтган асрнинг 70–80- йилларида Бақтриядан мил.авв. I минг йилликнинг биринчи чорагига оид 240 га яқин ёдгорлик аниқланган. Фақат Сурхондарё воҳасидан 80-йилларнинг ўрталарига қадар 36 та ёдгорлик топилган.
The economic and political development of ancient Bactria took place within the framework of mutual economic-cultural relations and migration processes. Since the Late Bronze Age and the Early Iron Age, the people of Bactria spread across the watersheds and occupied vast territories. They built artificial irrigation facilities and created comfortable living conditions. In the 70s and 80s of the last century, BC from Bactria. About 240 monuments of the first quarter of the 1st millennium have been identified. Only in the Surkhandarya oasis, 36 monuments were found until the mid-80s.