ХОМ АШЁДАГИ ҚОҒОЗ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ЮҚОРИ ҲАРОРАТДА ИШҚОР ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШНИНГ ОЛИНАДИГАН ҚОҒОЗ СИФАТИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Authors

  • Anvar Abdumajidov
  • Abdumalik Miratayev

Keywords:

Калит сўзлар: МС-3 маркали макулатура массаси, матбаа бўёғи, ўювчи ишқор, ишқор концентрацияси, юқори ҳарорат. полимерланиш даражаси, капиллярлик.

Abstract

Аннотация. Макулатуранинг МС-3 маркасида типография бўёғининг
мавжудлиги ундан ёзув-босма қоғоз турларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш
имкониятини чеклаб қўйган. Ундаги бўёқни максимум ажратиб олиш, толани
рангсизлантириш ва оқлик даражасини кўтариш долзарб муаммо ҳисобланади.
Ушбу тадқиқотларда типография бўёғини эрувчан ҳолатга ўтказиш мақсадида
макулатура массасига ишқорий муҳитда ишлов бериш жараёнлари ўрганилган.
Бунда макулатураниг бўкиши, сўнг ишқорни ютиши, кейин эса ўювчи ишқор
билан ёғсимон моддалар орасида кимёвий реакция содир бўлиши кузатилган.
Юқори ҳароратда ишқорий муҳитда макулатуранинг ўта бўкиб, ғовакларининг
ўлчами катталашиши, типография бўёғи таркибидаги ёғ моддалар диффузияси
осонлашиши аниқланган. Ишқор таъсирида мумсимон моддалар гидролизланиб,
ёғ кислоталарнинг натрийли тузларини ҳосил қилиши кўрсатилган. Ишқор
таъсирида макулатура массасидан типография бўёғини чиқариш самарадорлиги
ундан тайёрланган қоғоз қуймаларининг полимерланиш даражаси ва
капиллярлиги орқали баҳоланган.

References

Фойдаланилган адабиётлар:

Д.А.Алимова. Альтернатив материаллардан қоғоз олиш истиқболлари. //

Тадқиқотлар жаҳон илий-методик журнали. 2024

Носкова О.А. Макулатура массаси сифатини яхшилашда флотация усулини

қўллаш. М., “Наука”, 2012, б. 222-224.

A. Elloumi, M. Makhlouf, A. Elleuchi, Ch. Bradai. Deinking Sludge: A New

Biofiller for HDPE Composites. https://doi.org/10.1080/03602559.2015.1132432

Tofani, G., de Nys, J., Cornet, I. et al. Alternative Filler Recovery from Paper Waste

Stream. Waste Biomass Valor 12, 503–514 (2021).

https://doi.org/10.1007/s12649-020-01011-7

И.А.Набиева, А.А.Миратев, Д.А.Алимова, А.А.Абдумажидов. Изучения

возможности исползования вторичных ресурсов для композиции писче-

печатных видов бумаги. // Вестник науки и образования 2018. №12 (23-25)

Janne T.Keränen, IlpoErvast. Amounts of non-fibrous components in recovered

paper. Resources, Conservation and Recycling. Volume 92, November 2014, Pages

-157. https://doi.org/10.1016/j.resconrec.2014.09.010

Абдумажидов А.А., Миратаев А.А., Набиева И.А. “Вопросы

микробиологической и химической загрязненности макулатуры и ее

очистки”. // Х-Мехдународная научно-практическая конференция

“EUROASIAN SCIENTIFIC CONGRESS”, Barca Academic Publishing, 2020 г.,

Барселона, Испания.

Published

2024-04-08

How to Cite

Anvar Abdumajidov, & Abdumalik Miratayev. (2024). ХОМ АШЁДАГИ ҚОҒОЗ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ЮҚОРИ ҲАРОРАТДА ИШҚОР ЁРДАМИДА ТОЗАЛАШНИНГ ОЛИНАДИГАН ҚОҒОЗ СИФАТИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ . TADQIQOTLAR.UZ, 35(4), 43–48. Retrieved from http://tadqiqotlar.uz/index.php/new/article/view/2571