БУХОРО АМРЛИГИ ДАВРИДА ЧИРОҚЧИ БЕКЛИГИ АҲОЛИСИ ҲАҚИДА МУЛОХАЗАЛАР
Keywords:
БУХОРО АМРЛИГИ, ЧИРОҚЧИ БЕКЛИГИ, “одат ҳуқуқи”, турк-мўғул элатлари, анъаналар, қабила-уруғчилик тизимиAbstract
Чироқчи беклиги ёки айрим манбаларда тилга олинишича Чироқчи вилояти жануби-шарқий томондан Яккабоғ, шимоли-шарқий томондан Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари, жанубий Қарши бекликлари билан қўшни бўлиб, Яккабоғ беклигига жанубдан қўшни Ғузор беклиги ҳам унга яқин жойлашган эди. Бухоро амирлари ўзига қарашли барча бекликлардаги аҳоли устидан ҳукмрон бўлиб, хусусий мулкчиликка асосланган турмуш тарзига эга бекликлар аҳолиси ҳуқуқий жиҳатдан шариатга бўйсунган. Яъни амирлик аҳолиси мусулмон ҳуқуқи асосида бошқарилган. Шу билан биргаликда, ҳар бир беклик аҳолиси бекликнинг табиий-географик жойлашуви ва этномаданий жиҳатларидан келиб чиқиб, ўзига хос маъмурий-сиёсий бошқарувга эга бўлган.
Downloads
Published
2023-12-16
Issue
Section
Статьи